Жамият | 22:47 / 30.12.2016
8060
2 дақиқада ўқилади

Kinder Surprise ширинлиги яратувчиси вафот этди

Фото:Getty images

Италияда тухум кўринишидаги Kinder Surprise ширинлигини ўйлаб топган Уильям Салис 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Италиянинг Corriere Della Serra газетаси маълум қилди. У 29 декабрда Италия шимолидаги Павия шаҳридаги шифохонада вафот этди. У бу ерга инсультга учрагандан кейин ётқазилганди.

Салис Ferrero қандолатчилик концерни жамоасига 1960 йилда қўшилган ва унинг эгаси Микеле Ферреронинг ўнг қўлига айланган. 1970-йилларда компания харидорларнинг пасха тухумларини фақатгина байрамларда сотиб олиш одатларига чек қўйиш усулини қидира бошлаган. Ана шунда тухум ичига совға жойлаштириш ғояси пайдо бўлган. Айнан шу тариқа ҳозирда болаларнинг севимли ширинлиги Kinder Surprise вужудга келган.

Муваффақият ўзини узоқ куттириб ўтирмади. Ferrero концерни бундай тухумлардан ҳар йили 100 млн доналаб сотади.

Kinder Surprise тухум кўринишидаги шоколад бўлиб, унинг ичида бўлакланган ўйинчоқ солинган бўлади. Салис 2007 йилда пенсияга чиққач компанияни тарк этган. Компания эгаси Ферреро эса 2015 йил 89 ёшида вафот этган.

 

Мавзуга оид