Жамият | 10:58 / 30.12.2016
17583
3 дақиқада ўқилади

Medplaza.uz — онлайн тиббий хизматларни банд қилиш тизими ишга туширилди!

Кўп ҳолларда тиббий ёрдамга эҳтиёж сезганимизда бизга керакли бўлган мутахассислар ва диагностик текширувлар қайси клиникаларда мавжудлиги, тиббий хизмат нархлари ва маъқул бўлган хизматлардан навбат кутмасдан фойдаланиш имкониятлари ҳақидаги саволларга жавоб излаймиз. Бу саволларга танишларимиздан сўраб жавоб олишга ҳаракат қиламиз. Агар мурожаат қилиш учун таниш тиббиёт ходимингиз бўлмаса, бу саволларга жавоб топиш анча вақтни олиши аниқ. 

Medplaza.uz портали юкоридаги саволларингизга жавоб топишда ва тиббий хизматларни аниқ маълумотлар асосида танлашингизда сизга кўмакдошдир. Medplaza.uz - бу шифокорлар қабули ва тиббий диагностик усулларни интернет ёрдамида излаш, тиббий хизматлар ҳақида маълумот олиш ва реал вақтда банд қилиш ва онлайн тўлов ўтказиш тизимидир.

Ушбу портал беморлар учун зарур тиббий хизматлар ва мутахассисларни излаш жараёнини осонлаштиради.

Расмда сайтдаги мутахассисликлар буйича шифокорларни излаш функционали кўрсатилган

 

Medplaza.uz Сизга:

1. Зарур диагностик текширувларни излаш, текширув нархларини солиштириш, қабул вақти ҳақида маълумот олиш ва онлайн банд қилиш;

Расмда буйрак ультра товуш текширувларини излаш натижаси кўрсатилган.

2. Зарур шифокорларни излаш, текширув нархларини солиштириш, қабул вақти ҳақида маълумот олиш ва онлайн банд қилиш;

Расмда сайтда ошқозон-ичак касалликлари бўйича мутахассисларни излаш натижаси кўрсатилган.

3. Шифокор хизматлари ва диагностик текширувларига онлайн тўловни амалга ошириш;

4. Географик жойлашуви бўйича ўзингизга маъқул келадиган хизматларни излаш имкониятини яратади.

Шифокорлар ва клиникалар учун бу тизим:

- тиббий хизматларни порталга жойлаштириш орқали кенг оммага хизматларини етказиш;

- шифокорлар учун мўлжалланган мобил илова ёрдамида аввалдан хизматлар учун навбат шакллантириш орқали вақтдан унумли фойдаланиш имконларини яратади.

Расмда шифокорлар учун яратилган мобил иловада навбатни шакллантириш функционали кўрсатилган. 

Порталда фойдаланувчилар томонидан қолдириладиган шарҳлар беморларга шифокор хизматларининг сифати ҳақида қўшимча маълумот беради.

Medplaza.uz да яқин кунларда янги бўлим - дори воситалари бўлими ишга тушади. Бу бўлимда Сиз кўплаб дори воситаларининг қўлланилиши буйича кўрсатмалар билан танишишингиз мумкин.

Айни кунда Medplaza.uz сайтида Salus Vita, Darmon Servis, Delta Diagnostics, Androlog i Ya сингари 10 дан ортиқ клиника шифокорлари ва тиббий хизматлари ҳақида маьлумот олиш ва хизматларга онлайн ёзилиш имкониятлари мавжуд. Ҳамкор шифокор ва клиникалар сонини ошириш устида кенг кўламли ишлар олиб борилмокда.

Медплаза.uz дан фойдаланинг ва тиббиёт хизматлари ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлинг. Бу маълумотлар Сизга вақтингизни ва маблағларингизни тежашда ва саломатлигингизни тиклашда кўмакчи бўлади.

 Medplaza.uz лойиҳаси бўйича юзага келган саволлар юзасидан қуйидаги телефонлар орқали маълумот олишингиз мумкин:

+998(90) 808-00-69
+998(71) 276-92-64

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид