Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқда 2016 йилда тинч аҳоли вакилларидан 7 мингга яқин киши ҳалок бўлди
Ироқда 2016 йилда 6,8 минг нафар тинч аҳоли вакили қон тўкилиши қурбонига айланган, 12,3 минг киши жароҳат олди. Бу ҳақда БМТнинг Ироққа кўмак бериш бўйича миссияси хабарида айтилади.
"Миссия 2016 йилда умумий ҳисобда 19 266 нафар фуқаро ҳалок бўлгани ва жароҳат олганини рўйхатга олди: 6 878 киши ўлдирилди, 12 388 нафар инсон жароҳат олди", - дейилади душанба куни тақдим этилган хабарда. Миссиянинг кўрсатишича, маълумотлар Ироқ ғарбидаги Анбар вилоятида ўтган йилнинг май, июль, август ва декабрь ойларидаги қурбонларни ўз ичига олмаган.
Маълумот учун, Ироқда Мўсулни ИШИД террорчиларидан озод қилиш бўйича амалиёт ўтказилмоқда. Жангарилар 2014 йилда шаҳарни қўлга киритишган. Ҳарбий амалиёт эса Ироқнинг бир неча куч маҳкамалари томонидан АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция қўллаб-қувватлаши билан 2016 йилнинг октябридан бошлаб ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:16 / 28.06.2026
Ироқда 50га яқин амалдор ва депутатлар коррупцияда айбланиб ҳибсга олинди
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
08:15 / 08.06.2026