15:54 / 03.01.2017
8306

«Мерседес» янгиланган кроссовери суратини тақдим этди

Mercedes-Benz компанияси янгиланган GLA кроссоверининг илк суратини намойиш этди. У Детройтдаги автосалонда 9 январь куни тақдим этилади.

Йўлтанламасда радиатор панжараси, фаралар ва олдинги бампер ўзгаради. Бошқа янгиланишлар ҳақида маълумотлар берилмаган.

GLA кроссоверининг аввалги нусхаси МДҲдаги баъзи бир давлатларда учта тўрт цилиндирли турбомоторларга эга бўлган ҳолда таклиф этилмоқда. 

Mercedes-Benz компанияси 2016 йилнинг ёзида янги моделларни ишлаб чиқариш бўйича режага оид ҳужжатни тақдим этганди. Унда 2017 йилда S-синфидаги седан, Е-синфидаги кабриолет, шунингдек GLA’нинг янгиланган нусхалари намойиш этилиши кўрсатилган.

Top