Қозоғистоннинг АҚШдаги элчиси ўз лавозимидан озод қилинди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қайрат Умаровни республиканинг БМТдаги доимий вакили этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. У бундан аввал мамлакатнинг АҚШдаги элчиси лавозимида фаолият юритган. Қозоғистон раҳбарининг матбуот хизмати 4 январь, чоршанба куни шу ҳақида хабар берди.
Манбага кўра, Умаров турли йилларда АҚШдаги Қозоғистон элчихонасининг маслаҳатчиси, республика ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси, бир қатор мамлакатларда Қозоғистон элчиси, ТИВ раҳбар ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. У 2013 йилдан Қозоғистоннинг АҚШдаги элчиси ҳисобланган.
Декабрь ойи охирида Назарбоев мамлакатнинг БМТдаги собиқ доимий вакили Қайрат Абдураҳмоновни республика ТИВ раҳбари этиб тайинлади.
Мавзуга оид
22:59 / 24.09.2024
Манғистов-Нукус йўналишида ҳаракатланаётган поездда ёнғин юз берди
21:48 / 24.09.2024
БМТ бош котиби сунъий интеллект дунёни бўлиб юбориши хавфидан огоҳлантирди
21:24 / 24.09.2024
Россия хавфсизлик кучлари Украинага қарши урушдан бош тортган ҳарбийни Қозоғистондан ўғирлаб кетди
18:31 / 23.09.2024