Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Измирда портлаш содир бўлди
Туркиянинг ғарбида жойлашган Измир шаҳрида портлаш рўй берди. Бу ҳақда CNN Turk телеканалида хабар қилинди.
Телеканал маълумотига кўра, портлаш суд биноси олдида рўй берган. Хабар қилинишича, воқеа жойида автомобиль ёнаётганини кўриш мумкин.
Ҳодиса жойига тез тиббий ёрдам машиналари етиб келган.
Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Маълумот учун, охирги кунларда Измир шаҳрида Истанбул теракти ташкилотчиларини қидириш бўйича махсус амалиёт давомида 40 киши қўлга олинди. Улар ИШИД билан алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Мавзуга оид
17:16 / 01.06.2026
Малтадаги пиротехника заводида кучли портлаш рўй берди
22:04 / 31.05.2026
Мянмада бинода юз берган портлаш оқибатида 46 киши ҳалок бўлди
22:01 / 23.05.2026
Шавкат Мирзиёев Си Жингпингга ҳамдардлик билдирди
11:57 / 17.05.2026