Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Измирда портлаш: 10 киши жароҳатланган, террорчилар йўқ қилинган
Туркия полицияси Измир шаҳридаги суд биноси олдида содир этилган портлашларни уюштирган 2 террорчини отишмалар давомида йўқ қилган.
CNN Turk маълумотига кўра, полициячилар учинчи террорчини қидиришмоқда.
Бу портлашлар суд биноси олдига ўрнатилган 2та машина портлатилиши орқали содир этилган. Портлашлар оқибатида 10 киши жароҳатланган.
Маълумот учун, охирги кунларда Измир шаҳрида Истанбул теракти ташкилотчиларини қидириш бўйича махсус амалиёт давомида 40 киши қўлга олинди. Улар ИШИД билан алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Мавзуга оид
11:16 / 31.01.2026
Бухорода кўп квартирали уй портлади
20:02 / 11.01.2026
Измирдаги қамоқхоналарда сақланаётган ватандошлар ҳолидан хабар олинди
12:07 / 06.01.2026
Киевда ҳарбий хизматчининг автомобили портлатилди: гумонланувчи бир неча соатда топилди
12:23 / 03.01.2026