Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Сурияга 500 тонна гуманитар ёрдам жўнатди
Қозоғистон Сурия халқига озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан ун, гўшт консервалари, макарон маҳсулотлари ва чой кўринишида 500 тонна гуманитар ёрдам жўнатди. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматида маълум қилинди.
Вазирлик маълумотларига кўра, гуманитар юк Россия кўмагида Тартус портига етказилган. "Сурияга гуманитар ёрдам Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қарори билан жўнатилди", деб айтилди хабарда.
Вазирликда айтилишича, гуманитар ёрдамнинг муҳтожларга тарқатилиши Сурияга ёрдам кўрсатиш бўйича олий комиссия назоратида ўтади.
Таъкидланишича, бу Қозоғистоннинг Сурия халқига биринчи ёрдами эмас. 2012 йилда Қозоғистон Ислом ҳамкорлиги ташкилоти орқали Иордания ва Ливан ҳукуматларига у ерлардаги қочқинлар лагерларида бўлган сурияликларга ёрдам беришлари учун 400 минг доллар ажратган.
Мавзуга оид
08:55 / 30.12.2025
Ўзбекистон Афғонистонга 390 тонна гуманитар ёрдам етказди
17:44 / 02.10.2025
Telegram Қозоғистонда офисини очди
10:00 / 30.09.2025
Бахтиёр Саидов Қозоғистоннинг янги ташқи ишлар вазирини табриклади
23:09 / 29.09.2025