Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марокашда юз берган ЙТҲда камида 10 киши тириклайин ёниб кетди
Марокаш жанубида юз берган ҳалокат оқибатида ўн киши тириклайин ёниб кетди, яна 22 нафар инсон жароҳатланди. Бу ҳақда “Франс Пресс” агентлиги маҳаллий нашрларга асосан хабар берган.
Агентлик маълумотларига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси шанбага ўтар кечаси мамлакат жанубида жойлашган Ағадир шаҳридан 41 километр узоқликда содир бўлган. Маълум бўлишича, юк машинаси йўловчи автобуси билан тўқнашган, шундан сўнг транспорт воситалари ёниб кетган.
Жароҳат олганлардан бир нечтаси Марракеш шаҳрига вертолётда олиб кетилган, қолганлар эса Ағадирдаги касалхоналарга ётқизилган.
Ҳукумат воқеа сабабларини ўрганишга киришди.
Мавзуга оид
15:21 / 03.06.2026
Гувоҳномаси йўқ икки йигитчанинг пойгаси ўлимлар билан тугади
17:39 / 02.06.2026
Тошкентда BYD йўловчи автобус билан тўқнашди
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:35 / 26.05.2026