Спорт | 18:01 / 08.01.2017
7087
2 дақиқада ўқилади

Конте ўзи ва Гвардиола яна қанча вақт ишлаши ҳақида гапирди

«Челси» жамоаси бош мураббийи Антонио Контедан у Алекс Фергюсон ва Арсен Венгер каби узоқ муддат фаолият кўрсатиши эҳтимоллари ҳақида сўрашди.

«Сиз икки монстр ҳақида, икки буюк мураббий ҳақида гапираяпсиз. Фергюсон ва Венгер – мен учун ибрат.

Мен имкон қадар уларнинг йўлини такрорлашга, бир клубда ҳеч бўлмаса, 10 йил ишлашга ҳаракат қиламан.

Яна 20 йил дейсизми? Мен ҳозир 47 ёшдаман. Рафиқам бу гапни эшитмасину, лекин футбол – ўзининг барча қувончлари ва кўргуликлари билан бирга бизнинг ҳаётимиз мазмуни.

Футболчиликдан кейин футбол билан яшашда давом этиш – тўғри қарор. Қачонки, футбол бизнинг ҳаётимиздан кетса, биз ортиқ яшай олмаймиз.

Гвардиоланинг гапларими? Мен Пепни қаттиқ ҳурмат қиламан. Менимча, сенда ўз услубинг, ғояларинг, татбиқ этмоқчи бўлган фалсафанг бўлса, натижага эришиш учун кўп куч сарфлашингга тўғри келади.

Қайсидир паллада ўзингни толиққан ҳис қиласан. Футболчиликдан дарҳол мураббийга айланганларда эса бу айниқса сезилади.

Бунда фақат жисмоний чарчаш эмас, руҳан толиқиш ҳам бўлади. Умид қиламан, ишонч билдираман, Пеп яна кўп вақт футболда қолади», – дея Контенинг сўзларини келтирган Goal.com.

Гвардиола: мураббийлик фаолиятим якунланиб бормоқда

Мавзуга оид