Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швецияда 6 соатлик иш куни жорий этиш ғояси тажрибадан ўта олмади
Швециянинг Ҳётеборг шаҳрида 2 йиллик тажриба натижаларига кўра, 6 соатлик иш кунини жорий этиш ғоясидан воз кечилди.
TJournal хабарига кўра, Ҳётеборг шаҳри ҳокимияти давлат ташкилотлари ходимларини 6 соатлик иш кунига ўтказиш бўйича 2 йиллик тажриба натижаларини ҳисоб қилган. Хабар қилинишича, бу ташаббус катта харажатларни талаб этиши аниқлангани ва тажрибадан ўта олмаган.
2015 йилда Швециянинг айрим компаниялари маошни тўлиқ сақлаган ҳолда ходимларини 6 соатлик иш кунига ўтказаётгани ҳақида хабарлар берилганди. Тажрибалар IT-фирмалар томонидан, мутахассисларнинг маъқуллашидан кейин йўлга қўйилганди. Тажриба давомида аниқланишича, ходимлар ижтимоий тармоқларда камроқ вақт ўтказа бошлади, почтани текшириш учун кам вақт сарфлайдиган бўлишди ва бевосита хизмат вазифаларини бажаришга кўпроқ вақт ажратишиши кузатилиб, уларнинг иш самарадорлиги ҳам ошди. Хусусий компаниялар тажриба натижаларидан мамнунлигини билдирганди.
Ўшанда Ҳётеборгнинг давлат муассасалари ҳам тажрибада иштирок этишга қарор қилганди. 2 йил давомида 6 соатлик иш куни Svartedalen номли қариялар уйида синаб кўрилган. Шу йилнинг январь ойи бошида ҳокимият вакиллари тажриба тўхтатилиши ва бошқа муассасаларга жорий этилмаслиги ҳақида маълум қилди.
Шунга қарамасдан, таъкидланишича, ходимлар ўз вазифаларини сидқидилдан бажара бошлаган. Аммо иш самарадорлигини таъминлаш учун қўшимча тарзда ходимлар ёллашга тўғри келган. Ишчилар сони ошиши эса қўшимча харажат демакдир.
Шаҳар ҳокимияти вакилларининг сўзларига кўра, шаҳардаги муассасаларни 6 соатлик иш режимига ўтказиш учун шаҳар ҳукуматдан молиявий ёрдам сўрашига тўғри келади.
Тажриба ўтказилган қариялар уйида 68 ҳамширанинг иш вақти қисқартирилгани учун қўшимча тарзда яна 17 ҳамшира ёллашга тўғри келган, бу эса 1,3 миллион доллар ортиқча харажатни талаб этган.
Ҳётеборг ҳокимияти шаҳардаги хизматчилар учун 6 соатлик иш куни жорий этиш «имконсиз иш»лиги ҳақида маълум қилган.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026