Жаҳон | 20:19 / 08.01.2017
13192
1 дақиқада ўқилади

Туркия президенти "2016 йил одами" деб топилди

"Ал-Жазира" телеканалининг "Янгиликлар пойгаси" кўрсатувида ўтказилган онлайн-овоз бериш натижаларига кўра Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған "2016 йил одами" деб топилди. Овоз беришда 130 мингдан кўпроқ одам иштирок этган.

Кўрсатув ҳар ҳафта ўз томошабинларига "Ҳафта одами" ва "Ҳафтанинг энг муҳим воқеаси"ни танлашни таклиф қилади. Бироқ бу маротаба Янги йил муносабати билан томошабинлар 2016 йил одамини танлашлари керак бўлди.

Телеканалнинг Facebook’даги саҳифасида ўтган овоз беришнинг 1-босқичида томошабинлар 10 нафар номзоддан "Йил одами"ни танлаб олишлари керак эди.

2-босқичда номзодлар сони 4 нафаргача қисқарди: Эрдўған, суриялик бола Умрон, тунислик авиаконструктор Муҳаммад Аз-Заварий ва Марокаш бош вазири Абдалил Банкиран.

Эрдўғанга томошабинларнинг 40 фоизи овоз берган.

 

Мавзуга оид