Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Олтин глобус» мукофотларини қўлга киритганлик бўйича рекорд ўрнатилди
Фото: AP
«Ла-Ла Ленд» мусиқали фильми еттита мукофотни қўлга киритиб «Олтин глобус» рекордчисига айланди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Картина режиссёрлик, сценарий ва энг яхши комедия ва мюзикл учун мукофотларга эга чиқди. Бундан ташқари, фильмдаги бош ролларни ижро этган Райан Гослинг ва Эмма Стоун, бастакор Жастин Гурвиц ҳамда унинг ҳаммуаллифлари мукофотга лойиқ топилган.
Маълумот учун, аввалги рекорд «Какку уяси узра учиб ўтаётиб» ҳамда «Ярим тунги экспресс» фильмларига тегишли бўлиб, уларнинг ҳар бири олтита мукофотни қўлга киритган.
Мавзуга оид
23:48 / 27.04.2026
Лондон марафонидаги рекорд Adidas акциялари нархини оширди
12:47 / 25.04.2026
Уолл-стритда рекорд даромад қайд этилди
10:58 / 25.04.2026
Наманган бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи
18:02 / 12.03.2026