Жамият | 22:57 / 10.01.2017
9504
2 дақиқада ўқилади

2017 йилги Лондон қайиқлар шоуси нималар билан ҳайратлантирди

Ўтган ҳафтада денгизда сузишга мўлжалланган қурилмаларни ишлаб чиқарувчи ва сотувчи 300 дан кўпроқ компаниянинг маҳсулотлари Лондоннинг Канэри-Уорфидан шарққа томон жойлашган Royal Victoria Dock причалидаги ExCel анжуманлар марказида намойиш қилинди. Бу ерда гидроцикллар, байдаркалар ва елканли қайиқларни жиҳозлаш учун зарур бўладиган исталган такелаж қурилмалари тақдим қилинди. Бироқ кўргазмада ҳаммадан ҳам кўпроқ эътиборни ўзига яхталар тортди.

Англиянинг Плимутида қурилган Princess яхтаси

Sunseeker 95 яхтаси сардори ўрни. Бу яхта 95 футлик узунлиги туфайли шундай ном олган. Унинг V-симон корпуси унга 24 узеллик тезликка эришишга имкон беради

Sunseeker Manhattan 66 яхтасининг олд палубаси

Сотувга қўйилган ишлатилган яхталар 

Sunseeker 95 яхтасидаги навигацион қурилма

Кўргазма иштирокчиси Bénéteau яхтасида

Ribeye Prime Six19 яхтаси ўриндиқларидаги ёстиқчалар Буюк Британия байроғи кўринишида тикилган.

Bénéteau ошхонаси 

Princess S60 яхтаси

Yamaha GP 1800 WaveRunner аквабайки, 260 от кучига эга, 1,8 литрли двигатели эвазига 95 км/соатдан юқорироқ тезликка эриша олади

Ходимлар кўргазманинг очилишини Princess Yachts стендида кутишмоқда

Мавзуга оид