Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда “аждарҳо” қайиқларининг тўқнашуви қурбонлари 17 кишини ташкил қилмоқда
Фото: Global Look Press /Xinhua/Wang Ping
Хитойнинг Гуйлинь округида “аждарҳо” қайиқларининг тўқнашуви қурбонлари сони 17 кишигача ошди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди.
Аввал 11 киши ҳалок бўлгани, 6 киши бедарак йўқолгани маълум қилинган. Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, қидирув-қутқарув амалиётига 8 та қайиқ ва 200 киши жалб қилинганди.
Воқеа 21 апрель соат 13.40да иккита қайиқ Ёз байрами куни – Дуаньуда (ой тақвими бўйича 5-ойнинг 5-куни нишонланади) ўтадиган мусобақаларга тайёргарлик кўриш вақтида бошқарувни йўқотганидан кейин юз берган.
Тўқнашувдан кейин қайиқлар ағдарилиб кетиб, 57 киши сувга тушиб кетган. Улардан 40 нафари омон қолган.
Таъкидланишича, машғулотлар ташкилотчилари уларнинг ўтиши ҳақида маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларини огоҳлантиришмаган бўлган. Улардан икки нафари қўлга олинган.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026