Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп сайлангандан кейин россиялик миллиардерларнинг бойлиги қандай ўзгарди
Фото: AP
Дональд Трамп АҚШ президенти сайловларида ғолиб бўлгач, россиялик миллиардерларнинг умумий бойлиги 29 млрд долларга кўпайди. Бу ҳақда Forbes нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, бу ўсиш рублнинг мустаҳкамланиши ва Россия қимматли қоғозлари нархи ўсиши билан боғланган.
Россиянинг ҳозирда энг бой одами, НОВАТЭК компанияси бошқарув раиси Леонид Михельсон активлари 2016 йил 8 ноябрдан 1,9 млрд долларга ўсган. Шу тариқа, унинг бойлиги ҳозирда 18,2 млрд долларни ташкил қилмоқда. Михельсон 2016 йил якунларига кўра россиялик миллиардерлар рейтингига бошчилик қилмоқда.
Шунингдек, Трамп ғалабасидан кейин америкалик миллиардерларнинг бойлиги ўртача 2,8 фоизга, россиялик миллиардерларники эса 7,1 фоизга ошган.
Bloomberg ахборот агентлиги декабрь охирида дунёнинг энг бадавлат одамлари 2016 йилда яна 237 млрд долларга бойишганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
11:04 / 25.02.2022
Украинага босқиннинг биринчи кунида россиялик энг бой тадбиркорлар 39 миллиард доллар йўқотишди – Bloomberg
10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди
07:30 / 11.08.2020
Трамп Оқ уй олдидаги отишма сабабли матбуот анжумандан олиб чиқиб кетилди
22:47 / 10.08.2020