Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Манчестер Сити» антидопинг қоидаларини бузишда айбланди
«Манчестер Сити» клуби Англия футбол ассоциацияси томонидан антидопинг қоидаларини бузишда айбланди. Бу ҳақда ташкилот сайтида маълум қилинган.
Қайд этилишича, клуб допинг назоратидан ўтиши лозим бўлган футболчиларнинг манзили ҳақида нотўғри маълумот берган. Натижада, антидопинг ташкилоти ходимлари кўрсатилган манзилда футболчиларни топа олмаган. Бу эса антидопинг қоидаларини қўпол равишда бузиш сифатида талқин этилади.
Қоидага кўра, клуб ўз футболчиларининг истиқомат қилаётган манзили ҳақида ҳаққоний ва аниқ маълумотларни тақдим қилиши шарт ҳисобланади.
Энди «шаҳарликлар» жамоаси вакиллари 2017 йилнинг 19 январигача бўлган муддатда FA томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариши лозим бўлади.
АПЛнинг 20 туридан кейин Хосеп Гвардиола жамоаси пешқадам «Челси»дан 7 очко ортда қолган ҳолда (42 очко) турнир жадвалида тўртинчи ўринда жойлашган.
Мавзуга оид
18:39 / 04.04.2026
Абдуқодир Ҳусанов навбатдаги кубокка бир қадам яқинлашди
22:18 / 01.04.2026
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да учинчи марта ойнинг энг яхши футболчиси бўлди
23:27 / 22.03.2026
Абдуқодир Ҳусанов Англиядаги илк совринини қўлга киритди
05:35 / 18.03.2026