Спорт | 18:39 / 04.04.2026
6087
1 дақиқада ўқилади

Абдуқодир Ҳусанов навбатдаги кубокка бир қадам яқинлашди

“Манчестер Сити” Англия кубоги чорак финалида “Ливерпул”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Учрашувда Эрлинг Ҳоланд ҳет-трикка эришди.

Англия кубоги чорак финал доирасидаги "Манчестер Сити" — "Ливерпул" баҳси ниҳоясига етди.

Унда “Манчестер Сити” йирик – 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Фото: X / ManCity

Голларга Эрлинг Ҳоланд (39,45+2, 57) ва Антуан Семенио (50) муаллифлик қилди. Ўйиннинг 64-дақиқасида “Ливерпул” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ пеналтини голга айлантира олмади.

“Манчестер Сити”нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди.

Аввалроқ Ҳусанов “Манчестер Сити” билан Англия Лига кубоги соҳибига айланганди.

У шунингдек, мухлислар орасида ўтказилган сўровномада «Манчестер Сити»нинг март ойи якунлари бўйича энг яхши футболчиси деб топилди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид