Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: АҚШда iPhone’га ўхшаш тўппончалар ишлаб чиқарилмоқда
Фото: AP
Европа ҳуқуқ-тартибот муассасалари АҚШда ташқи кўриниши iPhone смартфонларига ўхшаш йиғма тўппончалар пайдо бўлиши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда. Бу ҳақда Standard нашри ёзмоқда.
Европалик полициячиларга "тўппонча-телефонлар"нинг пайдо бўлишини кузатиш мажбурияти юкланди. Бу тўппончалар Европа давлатларига ноқонуний тарзда олиб ўтилиши мумкин. Икки стволли 9 мм калибрли тўппонча АҚШнинг Ideal Conceal компанияси томонидан ишлаб чиқарилмоқда ва 400 доллар атрофида туради.
"Смартфон барча жойда мавжуд, шунинг учун сизнинг янги тўппончангиз бугунги кун муҳитига осон уйғунлашиб кетади", деб таъриф берган компания ўз маҳсулотига.
Бельгия полициясига юборилган кўрсатма ҳам бу ҳолатни тасдиқлайди. "Бу тўппончани телефондан фарқлаб бўлмайди", дейилган кўрсатмада.
АҚШлик харидорлар бу тўппончани яқин ҳафталардан бошлаб сотиб олишлари мумкин бўлади. Ҳозирда бу тўппончага 12 мингта буюртма олинган.
Мавзуга оид
11:25
2025 йилда сотилган ҳар 5 смартфоннинг биттаси iPhone бўлди
14:25 / 25.12.2025
2025 йилда айфонларнинг 70 фоизи Россияга яширин схемалар орқали олиб кирилган
22:41 / 18.12.2025
Apple 2026 йилда iPhone Pro дизайнини тубдан ўзгартиради
12:44 / 16.12.2025