Жаҳон | 09:49 / 12.01.2017
5394
1 дақиқада ўқилади
Хитойда машҳур инсонларнинг исмини ўз номида ишлатган савдо маркалари тақиқланди
Хитойда машҳур кишиларнинг исмини ўз номида қўллаган савдо маркаларини рўйхатдан ўтказиш тақиқланди. Бу ҳақда Хитой халқаро радиоси мамлакат олий суди қарорига асосан хабар берди.
Аниқлик киритилишича, тақиқлов мавжуд бўлган ва рўйхатдан ўтказилган савдо маркаларига тегишли бўлмайди. Суд қарорига кўра, машҳур кишиларнинг исмини савдо маркалари номида ишлатиш истеъмолчиларни чалкаштириши ва жамият манфаатларига зарар келтириши мумкин.
Хитой халқаро радиоси бундай савдо маркасига мисол тариқасида Li Ning’ни (Ли Нин) келтирган. У машҳур хитойлик гимнаст шарафига қўйилган.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023