Спорт | 12:36 / 15.01.2017
6345
2 дақиқада ўқилади

Мхитарян ўз вақтида АПЛнинг бошқа бир жамоасига ўтмоқчи бўлганини тан олди

«Манчестер Юнайтед» жамоаси ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян тан олдики, у бир неча йиллар муқаддам «Шахтёр»дан «Ливерпуль»га ўтмоқчи бўлган, аммо ўшанда Юрген Клопп уни «Боруссия»га келишга кўндирган. 

«Мен телефон орқали Брендон Роджерс билан бир неча марта гаплашгандим, у менга „Ливерпуль“га келиб Луис Суарес ва Стивен Жеррард билан ўйнашим мумкинлигини айтганди. Мен ўшанда Англияга ўтишга тайёр эдим, аммо УПЛдан дарҳол АПЛга ўтиш хато қарор бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам ўйлаб қолдим. 

2 ҳафта ўтиб Клопп таътилини тўхтатиб, Даниядан қайтди ва мени Дортмундда учрашишга таклиф қилди. Мен унинг мураббийлик салоҳияти ҳақида етарлича тасаввурга эга эдим ва унинг „Боруссия“га ўтиш таклифини осонлик билан қабул қилдим. Мен ҳозир ўшанда хато қарор қабул қилганман деб ўйламайман», — дея Мхитаряннинг сўзларини келтирган Daily Mail.

Мавзуга оид