Google Play ва App Store даромадлари 40 фоизга ўсди

Фото: Getty Images
Google Play ва App Store иловаларидан тушган даромад 2016 йилда 40 фоизга ўсди. Бу ҳақида App Annie таҳлил компанияси ҳисоботида хабар берилди.
Ўтган йили Google Play ва App Store иловалар сотувидан 35 миллиард доллар ишлаб олганди. Бир йилда жами 90 миллиард илова юкланган, бу 2015 йилга нисбатан 15 фоизга кўп демакдир. Google Play ва iOS'да ушбу кўрсаткич 13 миллиардга ошган. Юкламалар сони бўйича етакчилик аввалгидек Google Play'га тегишли, бироқ App Annie'да таъкидланишича, App Store ўсиш суръатларини оширишда давом этмоқда.
Фойдаланувчиларнинг иловаларда ўтказган вақти 2016 йилда 25 фоизга кўпайган ва 900 миллиард соатни ташкил қилган. Гап Android-смартфонларда ўтказилган вақт ҳақида бормоқда, Хитой бундан мустасно. Ҳар бир Android-фойдаланувчи 2016 йилда кунига ўртача икки соат вақтини иловаларда ўтказган.
iOS платформасидан юклаш бўйича етакчиликни Хитой қўлга киритди, Android орқали эса - Ҳиндистон, мамлакат бу борада АҚШ ва Бразилияни ортда қолдирди. App Store иловаларидан даромад олиш даражаси бўйича етакчилик ҳам Хатойга насиб этди, Google Play иловаларидан тушувчи даромадлар борасида эса Япония биринчи бўлди.
Тавсия этамиз
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
Ўзбекистон | 14:30 / 27.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон | 19:28 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди
Жаҳон | 16:40 / 26.05.2025
Мавзуга оид

01:40 / 01.05.2025
Google Play’дан 1,6 млн илова ўчириб ташланди

16:50 / 05.01.2020
Android учун янги иловалар: декабрь ойининг энг яхшилари

14:11 / 14.03.2019
Google Play’даги 200дан ортиқ иловада зарарли дастур борлиги аниқланди

11:20 / 22.11.2018