16:40 / 17.01.2017
38640

Ўзбекистон паспорт кучи бўйича рейтингда 70-ўринни эгаллади

Ўзбекистон Республикаси АҚШнинг Arton Capital компанияси томонидан тайёрланган Passport Index 2017 (паспортлар индекси) рейтингида 70-ўринни банд этди.

Паспорт кучи рейтинги Халқаро ҳаво транспорти агентлиги (IATA) ва бошқа манбалар маълумотлари асосида тайёрланди. Паспорт кучи деганда паспорт эгасининг дунёнинг қанча мамлакатига визасиз кира олиши назарда тутилади.

Ўзбекистон мазкур рейтингда  Тожикистон, Кот-д’Ивуар ва Гвинея билан бир қаторда 70-ўринни эгаллади. Мазкур давлатларнинг фуқаролари дунёнинг 54та мамлакатига визасиз кириши мумкин.

Рейтингда Германия биринчи (157 мамлакат), Швеция ва Сингапур иккинчи ва учинчи ўринларни банд этган.

2017 йилнинг куч жиҳатдан қуйи поғонани эгаллаган паспорти эса — Афғонистон паспорти экани маълум қилинган.

Афғонистон фуқароси паспортига эга шахслар атиги 23та давлатга визасиз бора олишлари мумкинлиги учун, ҳужжатга рейтингнинг 95-поғонаси (энг қуйи поғона) ажратилган.

Top