Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корея судининг қарори Samsung акциялари нархини кўтариб юборди
Фото: Reuters
Жанубий Кореянинг Samsung Group таркибига кирувчи асосий компанияларининг акциялари, мамлакат судининг қароридан сўнг, кескин кўтарилиб кетди. Корея суди Samsung вице-президенти Ли Чже Ённи ҳибсга олиш бўйича прокуратура сўровини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Хусусан, Samsung Electronics акциялари 2,6 фоизга, Samsung C&T қимматли қоғозлари 3,66 фоизга қимматлашган.
Аввалроқ, Жанубий Корея республикаси суди Samsung Electronics вице-президенти Ли Чжэ Ённи ҳибсга олиш учун ордер бериш талабини рад этгани ҳақида хабар қилинган эди. Маълумки, Ли Чжэ Ён мамлакатнинг ишончсизлик билдирилган президенти Пак Кин Хе атрофидаги коррупция можаросига доир ишда гумонланувчилардан бири сифатида қатнашмоқда.
Мавзуга оид
12:24 / 18.01.2026
Galaxy S26 Ultra тезроқ зарядланади
11:25 / 14.01.2026
2025 йилда сотилган ҳар 5 смартфоннинг биттаси iPhone бўлди
21:49 / 12.01.2026
Apple 2025 йилда смартфонлар бозорида жаҳон етакчисига айланди
15:00 / 06.01.2026