Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бизнесмен Тельман Исмоилов ўзининг банкротликка учраши юзасидан арз қилди
фото : ria.ru
АСТ гуруҳи асосчиси, Черкизов бозорининг собиқ хўжайини, тадбиркор Тельман Исмоилов қуйи инстанциядаги суд қарори юзасидан кассация аризасини топширган. Қуйи суд маҳкамаси унинг қарзларини реструктуризация қилиш, яъни банкротликнинг бошланғич жараёнини бошлаш бўйича хулоса чиқарган. Исмоиловнинг аризаси тўғрисида Москва вилоят ҳакамлик суди мажлисида унинг молиявий бошқарувчисининг вакили маълум қилган.
"Эҳтимол, кўпчилик Исмоиловнинг банкротлик жараёни бошланишига қарши кассация топширганини билмас", — деган бошқарувчи вакили.
Москва вилояти ҳакамлик суди ВТБ гуруҳи таркибига кирувчи БМ-Банкнинг (Москва Банкининг эски номи) Исмоилов банкротлигини бошлаш бўйича мурожаатини маъқуллаган ҳамда тадбиркорга нисбатан, унинг қарзларини реструктуризация қилиш жараёнини бошлаш бўйича қарор қабул қилган эди.
Шу муносабат билан, Исмоиловнинг банк олдидаги 17,4 миллиард рублга яқин молиявий мажбуриятини банкротлик жараёни рўйхатига киритган ва Алексей Грудцинни қарздорнинг молиявий бошқарувчиси сифатида тайинлаган эди.
Мавзуга оид
18:50 / 13.12.2025
Россияда қийин аҳволга тушган ўзбекистонликларга бепул ётоқ берилади
12:42 / 05.12.2025
Москва суди DW собиқ журналистларига чиқарилган ҳукмни кучда қолдирди
17:19 / 14.11.2025
Бойларни ром этган мегаполислар. Миллиардерлар асосан қайси шаҳарларда яшайди?
12:34 / 03.11.2025