Жаҳон | 09:08 / 20.01.2017
6571
1 дақиқада ўқилади

Трамп инаугурациядаги нутқида нималар ҳақида гапириши аён этилди

Фото: RIA

АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп 20 январдаги инаугурация нутқида ўз ватанига шахсий қарашини тақдим қилади, деб маълум қилди журналистларга 19 январда Трампнинг матбуот котиби Шон Спайсер.

"Бизда бу бўйича қўшимча маълумот бўлади, бироқ бу нутқ Трампнинг бу давлатга жуда шахсий ва самимий таърифи бўлади", деб айтди Спайсер.

Унинг айтишича, Трамп "америкалик бўлиш нимани англатиши, ўрта синф учраётган чақириқлар" ҳақида фикр юритади. "У, шунингдек, инфратузилма ва таълим, ишлаб чиқариш базаси ҳақида гапиради. Фикримча, бу кун тартибидан кўра катта фалсафий ҳужжат бўлади. Бу унинг давлат, ҳукумат ва фуқаролар роли борасидаги қараши бўлади", деб қўшимча қилди Спайсер.    

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид