Жаҳон | 22:01 / 20.01.2017
14570
2 дақиқада ўқилади

Трамп Оқ уйга Обама билан учрашувга келди

Фото: AFP 2017/ Jim Watson

АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп 20 январда Оқ уйга етиб келди. Унинг бу ерда Барак Обама билан норасмий учрашуви бўлиб ўтади.

Учрашув Оқ уйнинг Мовий хонасида уларнинг рафиқалари Мишель ва Мелания иштирокидаги чой ичиш шаклида ўтади. Бу маросим амалдаги президентдан сайланган президентга ҳокимиятнинг топширилиши вақтидаги анъана ҳисобланади. 

Шундан кейин Обама ва Трамп инаугурация маросимига йўл оладилар. Инаугурация Капитолий тепалигидаги АҚШ конгресси биносида бўлиб ўтади.

Трамп сайловдаги ғалабасидан кейин Оқ уйда фақат бир марта бўлган: уни 10 ноябрда сайланган президент сифатида Обама қабул қилган, бу ҳам АҚШ сиёсий анъаналаридан ҳисобланади. 

Обама меҳмонларни "Салом! Яхшимисизлар! Сизни кўришдан хурсандмиз", дея қаршилаган. Трамп ва Обама қўл бериб сўрашишган. Сиёсатчиларнинг рафиқалари ҳам қучоқлашиб сўрашиб, Трамп рафиқаси Обама рафиқасига қутичада совға берган.

Сўнгра жуфтликлар суратга тушиб, бино ичига йўл олишган.

Мавзуга оид