Жамият | 21:12 / 20.01.2017
9731
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси 2016 йил сарҳисобини берди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2016 йил якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган устувор вазифаларга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов ва бошқалар ижод аҳли ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганини алоҳида таъкидлади.
2016 йилда Тошкентда яшаб ижод қилаётган юзга яқин таниқли адиблар вилоятларда ижодий сафарларда бўлди. 
Улуғ аждодларимиз Амир Темур, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди, Мустақиллик байрами, ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун, Конституциямиз қабул қилинганининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан мамлакат ҳудудларида ташкил қилинган адабий учрашувлар, анжуманлар, тарғибот тадбирларида ёзувчи ва шоирлар фаол қатнашди.
Анъанавий “Истеъдод мактаби” семинарида ёш ижодкорларнинг назм, наср, бадиий публицистика, таржима, драматургия ва болалар адабиёти йўналишларидаги ижодий ишлари кенг муҳокама қилинди.
Йиғилишда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалар фаолиятини янада кучайтириш юзасидан фикр алмашилди.

Мавзуга оид