Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон темир йўллари парки яна иккита тезюрар поезд билан тўлдирилади
Ўзбекистон темир йўллари парки 2017 йил март ва май ойларида яна иккита "Talgo-250" тезюрар поездлари билан тўлдирилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "2017-2021 йилларда Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги фармони лойиҳасида айтилган.
Поездларни харид қилиш учун 42 млн доллар сарфланади. Бу маблағдан 26 млн доллари "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг шахсий маблағлари, 16 млн доллари эса Ўзбекистон реконструкция ва тараққиёт жамғармасига тегишли.
"Talgo-250" поездлари доимий ва ўзгарувчан токда ишловчи тезюрар электропоездлар бўлиб, кузовни букиш автоматик тизимига эга. Бу поезд Испаниянинг Patentes Talgo S.L.. компанияси томонидан ишлаб чиқарилади.
«Ўзбекистон темир йўллари» 2009 йилда сотиб олинган иккита AVE 250 поездларини ишлатмоқда. Айни вақтда бу поездлар Тошкентдан Самарқанд, Бухоро ва Қаршига йўналишларда қатнайди.
Мавзуга оид
21:41 / 28.11.2025
Нега Ўзбекистон поездларига чипта нархи қиммат?
22:20 / 13.06.2025
Андижонда темирйўл цистернасига чиққан эркакни ток урди
21:47 / 27.05.2025
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин
21:54 / 17.12.2024