Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Обаманинг оддий фуқаро сифатидаги биринчи куни қандай ўтди?
Фото: Daily Mail
АҚШнинг 44-президенти Барак Обама ваколатини топширган кунининг эртасига оддий фуқаро сифатида гольф майдончасига йўл олди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Обама 21 январь эрталаб Калифорния штатида, ўз рафиқаси билан тўхтаган жой яқинидаги спорт-клубга ташриф буюрди. Обама гольф ўйнаш учун Porcupine Creek Golf Club гольф-клубининг 18та чуқурчали майдонини танлади. Бу майдон штатдаги энг яхшиларидан бири ҳисобланади. Бу вақт давомида собиқ президентдан сал нарироқда уни хавфсизлик хизмати ходимлари кузатиб туришган.

Гольф-майдони эгаси Oracle корпорацияси бошлиғи, миллиардер Ларри Эллисон ҳисобланади. Бу клубнинг аъзоси бўлиш учун таклифнома керак.
Нашрнинг таъкидлашича, Обама бу ерда аввал ҳам гольф ўйнаган.


Мавзуга оид
10:35 / 24.10.2025
Олимлар космосга 4000 та ойна жойлаштириш режасига қарши чиқди
20:46 / 10.08.2025
Трампга тегишли ижтимоий тармоқ чат-боти Обамани АҚШнинг энг яхши президенти деб атади
07:29 / 25.07.2025
Трамп Барак Обамани давлатга хиёнатда айблади
14:23 / 21.07.2025