17:53 / 23.01.2017
8572

Блогер 17 соат давомида сичқонча тугмасини тўхтовсиз миллион маротаба босди

Блогер Twitch Tocen ўзгача видеони тақдим этди. Унда унинг компьютер сичқончаси тугмасини тўхтовсиз 17 соат давомида босгани тасвирланган. Бу рекорд ҳақида Motherboard хабар берди.

Tocen’нинг айтишича, бир вақтнинг ўзида аниме кўриш ва мусиқа тинглашга ҳаракат қилган, бироқ биринчи 100 минг тугма босишдан сўнг ўз вазифасига бор эътиборини қаратиши лозимлигини тушуниб етган. Натижада у 1 миллион маротаба сичқонча тугмасини босди. Бунинг учун блогерга 17 соатдан кўпроқ вақт талаб этилди.

 

Top