Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xiaomi’ни энг машҳур компаниялардан бирига айлантирган топ-менежер тарк этмоқда
Google собиқ топ-менежери Xiaomi компаниясини йирик смартфонлар ишлаб чиқарувчисига айлантирди. Энди эса у АҚШга қайтишни режалаштирмоқда.
Хьюго раҳбарлиги остида Xiaomi ёш стартапи Осиё бозорларини тўла эгаллашга муваффақ бўлди. Улар орасида Хитой ва Ҳиндистон ҳам бор. Redmi ва Redmi Note моделларининг омади компанияга Хитойдаги смартфон ишлаб чиқарувчилари орасида учинчи ўринни эгаллаш имконини берди. Энди эса Хьюго Xiaomi’ни тарк этиб, АҚШга қайтишни режалаштирмоқда. У бу ҳақда "Фейсбук"даги махсус постда хабар берган. Бизнесмен 2017 йилнинг февралига қадар Парижда қолади, сўнг янги иш излаш мақсадида Силикон водийсига йўл олади.
Хьюго Барра Google’нинг Android-йўналиши раҳбари сифатида танилди. Платформа унинг қўл остида 2010-2013 йилларда мобил бозорда етакчи позициялардан бирини эгаллади ҳамда ўшанда оммабоп бўлган Symbian OS ва BlackBerry’ни ортда қолдирганди. Хьюго тахминан 3,5 йил муқаддам Google’ни катта жанжалдан сўнг тарк этган. Ўшанда компания президенти Сергей Брин унинг севлигиси Аманда Розенберг билан ишқий муносабатларда экани маълум бўлган ва қиз Google Glass лойиҳаси раҳбари этиб тайинлаганди.
Мавзуга оид
11:40 / 12.06.2026
Xiaomi Tesla ва BYDʼга қарши янги модел билан чиқмоқчи
15:00 / 04.06.2026
Xiaomi 17T серияси тақдим этилди — эмоциялар, концертлар ва шаҳар ҳикояларини тасвирга олиш учун смартфонлар
08:15 / 04.06.2026
Google хавфли касалликларга қарши чивинлар ёрдамида курашмоқчи
08:46 / 02.06.2026