Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung даромади 2016 йил IV чорагида 50 фоизга ортди
Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси ўтган йилнинг 4-чорагида 7,93 миллиард АҚШ доллари миқдорида операцион даромад олди. Бу 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 50,11 фоизга кўпроқ, дейилади корпорация томонидан тарқатилган хабарда.
Ундаги маълумотларга кўра, 2016 йилнинг октябрь-декабрь ойларида савдолар ҳажми 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 0,03 фоизга ошган ҳамда 46,4 миллиард долларни ташкил қилган. Хабар қилинишича, Samsung Electronics’нинг 2016 йилдаги операцион даромади 25,42 миллиард долларга етиб, йиллик нисбатда 10,7 фоизга ортди.
Корпорацияда операцион даромаднинг кўпайишини DRAM ва NAND хотира микросхемалари, шунингдек, Galaxy S7 ҳамда S7 Edge смартфонларининг кўплаб сотилиши билан боғлашган. Шу билан бир қаторда, Galaxy Note 7 ускунасининг оммавий равишда қайтариб олиниши туфайли келган зарар миқдори даромадга сезиларли таъсир кўрсатмади, таъкидланади хабарда.
Мавзуга оид
20:41 / 30.06.2026
Янги Samsung Galaxy 2026 йилнинг "энг бемаъни" смартфони деб топилди
20:18 / 06.06.2026
Янги Samsung Galaxy S27 Pro смартфони ҳақида маълумот берилди
12:01 / 21.05.2026
Samsung иш ташлаш бошланишига 1,5 соат қолганда касаба уюшмаси билан келишувга эришди
08:42 / 06.05.2026