Жамият | 09:55 / 25.01.2017
38611
1 дақиқада ўқилади

Пэрис Жексон: Отам ўлдирилган

2009 йили ҳаётдан кўз юмган машҳур поп қўшиқчи Майкл Жексоннинг 18 ёшли қизи Пэрис-Майкл Жексон отасининг табиий сабаблардан ўлганига ишонмаслигини айтди. У Rolling Stone журналига берган интервьюсида шундай фикрларни билдирди.

Унинг сўзларига кўра, Майкл қасддан ўлдирилган. Унинг айтишича, отасининг ўзи, «улар мени қачондир ўлдиради» деган.

«Бу аниқ. Ҳаммаси суиқасд экани кўриниб турибди. Барчаси аввалдан уюштирилганга ўхшайди. Ҳақиқий мухлислари ва оила аъзолари буни билади», — деб ишонч билдирган Пэрис Жексон.

У, шунингдек, айбдорларни топиб, уларни одил судга тортишни хоҳлашини қўшимча қилган. Пэриснинг қайд этишича, отасининг ўлимини «жуда кўпчилик тилаган».

Мавзуга оид