00:07 / 25.01.2017
9400

Россия Суриянинг янги конституцияси лойиҳасини мухолифатга топширди

Фото: RIA

Москва Остонада бўлиб ўтган анжуманда Суриянинг янги конституцияси лойиҳасини қуролланган мухолифат вакилларига топширди. Бу ҳақда Россия делегацияси раҳбари Александр Лаврентьев маълум қилди.

Лаврентьевнинг айтишича, ушбу лойиҳа россиялик мутахасссислар томонидан тайёрланган.

Остонада 23-24 январда бўлиб ўтган музокаралар натижаларига кўра, Россия, Эрон ва Туркиянинг биргаликдаги баёноти қабул қилинди, унда томонлар Сурияда ўт очишни тўхтатиш тартибини кузатувчи уч томонлама механизм яратилишини эълон қилганлар. 

Сурия мухолифати делегацияси раҳбари Муҳаммад Аллуш Россиянинг Сурияда тинчликни ўрнатиш бўйича роли ортиб бораётганини таъкидлаб ўтди.   

Мухолифат янги конституция лойиҳаси устида ишлашга тайёрлигини билдирган. 

Остонада Сурия бўйича музокаралар 23-24 январда бўлиб ўтди. Унинг ўтказилиши ташаббусини Владимир Путин билдирган. 

Top