15:19 / 26.01.2017
9512

Афғонистонда қаттиқ совуқ туфайли 30 нафарга яқин бола ҳаётдан кўз юмди

Фото: AFP

Афғонистоннинг Жузжон вилоятидаги Дарзоб аҳоли пунктида сўнгги икки кун давомида камида 27 нафар бола қаттиқ совуқ ва кучли қор туфайли ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Синьхуа" агентлиги маҳаллий ҳукуматга асосан хабар тарқатди.

Жузжон вилояти Афғонистон шимолида жойлашган бўлиб, Туркманистон билан чегарадош ҳисобланади.

Афғонистон Кобул
Top