Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралия ҳайвонот боғи одамларга антиқа илтимос билан юзланди
Австралия ҳайвонот боғларидан бири маҳаллий аҳолидан жуда заҳарли ўргимчакларни тутиб, уларни махсус қабул қилиш жойига етказишни илтимос қилган.
Ўргимчаклар Австралиядаги судралиб юрувчилар боғига зидди заҳар восита тайёрлаш учун зарур, ўргимчакларни ушлашда жароҳат олганларга зарур ёрдам кўрсатилади. Ҳозирда ҳайвонот боғи Сидней воронкасимон ўргимчак чақишига қарши зидди заҳар етказиб берувчи ягона жой ҳисобланади, бироқ ҳайвонот боғи ўз кучлари билан етарлича миқдорда ўргимчак йиға олмаяпти.
Ҳайвонот боғи ходимлари ўргимчакларни ушлаш учун қопқоқли шиша идишдан фойдаланишни тавсия қилишмоқда. Ўргамчакни бу идиш ичига таёқча ёки чизғич билан секин итариб киргазиш мумкин. Бу ўргимчаклар заҳарли бўлса-да, улар сакрай олмайдилар, шунинг учун улар ёнига максимал яқин келиш мумкин.
Мавзуга оид
12:04 / 12.11.2025
Австралия суди РФдан элчихона учун ажратилган ерни қайтариб олишни тасдиқлади
22:23 / 11.11.2025
Австралия дунёда биринчи бўлиб 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларга ижтимоий тармоқларни тақиқлади
15:58 / 10.11.2025
Австралия санкцияларга қарамай Россия нефтини импорт қилмоқда
07:34 / 08.11.2025