Жамият | 13:55 / 27.01.2017
22525
1 дақиқада ўқилади

Эронлик актриса Трамп туфайли “Оскар” маросимига бормаслигини маълум қилди

Фото: Getty Images

Эронлик актриса Таране Алидўстий Американинг “Оскар” мукофотини АҚШ президенти Дональ Трамп сабаб бойкот қилмоқда. У асосий аҳолиси мусулмонлар бўлган еттита давлат фуқароларига визалар беришни тўхтатиб қўйиш ниятида, деб хабар берди Reuters.

Алидўстий режиссёр Асқар Фарҳодийнинг “Савдо агенти” фильмида суратга тушган бўлиб, бу картина “Хорижий тилдаги энг яхши фильм” номинациясида “Оскар”га даъвогарлик қилмоқда.

Актрисанинг маълум қилишича, у мукофот топшириш маросимига бормайди. Алидўстийнинг сўзларига кўра, эронликларга виза беришни тақиқлаш “ирқчиликдир”.

Трамп фармони лойиҳасида Ироқ, Эрон, Ливия, Сомали, Судан, Сурия ва Яман ҳақида сўз борган.

Мавзуга оид