Жаҳон | 13:03 / 21.02.2018
50711
2 дақиқада ўқилади

Америка президентининг учар қалъаси: Трамп бортининг ҳимояси қандай тузилган (фотожамланма)

Америка байроғи, президентлик муҳри ва «United States of America» ёзувлари билан безатилган АҚШ президентининг самолёти — жаҳонда энг тез таниб олинадиган самолёт бўлса ажабмас. Уч саҳнли, олти қаватли уй баландлигига тенг бўлган Boeing 747-200B сиз гумон қилганингиздан ҳам яхшироқ ҳимояланган. Лекин бу ҳимоя кўзга ташланмайди ва уни тушунувчилар жуда кам, деб ёзади Dnpmag.com.

Фото: Boeing 747-200B

Boeing 747-200B ичи жуда кенг. 372 квадрат метр майдон ҳамма нарсага етади: бу ерда бир неча конференц-заллар, ошхона, президентнинг шахсий хоналари, катта ходимлар офиси, жиҳозланган операция хонаси (врачлар ҳар бир парвозда ҳамроҳ бўлишади), яна иккита ошхона ва тансоқчилар хонаси бор. Бир сўз билан айтганда америкалик солиқ тўловчиларга ўз президентларининг ҳаводаги 1 соатлик парвози 206.337 долларга тушади.

Фото: Boeing 747-200B

Алоҳида бошқарув пункти ва алоқа ўрнатиш хонаси учинчи қаватда жойлашган. Биринчи рақамли бортдан ядро можароси рўй берган ҳолда мобил марказ сифатида фойдаланса бўлади, шу сабабли унинг бутун электроникаси электромагнит импульсларидан ишончли ҳимоя қилинган.

Фото: Boeing 747-200B

Ўз-ўзидан, лайнер сунъий йўлдошли интернетга ҳам уланган, бу ҳам 112 миллион долларга тушган.

Фото: Boeing 747-200B

Самолёт қанотларига ўрнатилган аксилракета ҳимоя тизимига эга. Унинг корпуси шу қадар мустаҳкамки, ер сатҳидаги ядровий портлашга ҳам дош беради.

Фото: Boeing 747-200B

Зирҳланган иллюминаторларини йирик калибрли винтовкаларнинг ўқи ҳам тешиб ўта олмайди. Самолёт парвозда ҳеч қандай ёқилғи қуйишсиз 15.360 км масофага уча олади — бу эса шошилинч ҳолатларда қўл келади.

Мавзуга оид