23:20 / 27.01.2017
4518

Ливия қирғоғида 300га яқин муҳожир қутқариб қолинди

Фото: AP

Қутқарувчилар Ливия қирғоғидаги дарё яқинида икки резинали қайиқдан 300га яқин кишини чиқариб олишди. Улар бошқа қайиқда якшанба куни йўқолган яна 100 кишини излашган эди. 

Зўравонликдан қочганлар ва Европада яхши имкониятлар излаб келган минглаб қочқинлар қишнинг совуқ қаҳратонига қарамай, денгизга чиқган. Ҳаво ҳарорати кўтарилгани туфайли яна кўпчилик йўлга чиқиши кутилмоқда. 

БМТнинг қочқинлар иши бўйича агентлиги хабар беришича, Ўрта Ер денгизида январдан бери 247 киши бедарак йўқолган ёки ҳалок бўлган. 

Испаниянинг Proactiva Open Arms ташкилоти қутқарувчилари жума куни Ливия қирғоғида, Сабратҳа шимолидан 40 км узоқроқда сузиб келаётган қайиқларни топишган. 

Испания ННТ матбуот котиби Лаура Ланузанинг қайд этишича, 299 суб-саҳаралик муҳожирларнинг аҳволи яхши ва улар Сицилия портига юборилди.

Top