Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арсен Венгер 4-ҳакамни туртгани учун 4та учрашувга четлатилди
«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер «Бёрнли»га қарши АПЛ доирасидаги учрашувда (2:1) қилган ҳаракатлари учун 4та учрашувга дисквалификация қилинди.
Француз мутахассиси баҳснинг 92-дақиқасида учрашувнинг 4-ҳакамини туртгани учун шундай жазога лойиқ кўрилди. Ўшанда Венгер «Арсенал» дарвозасига белгиланган пенальтидан норози бўлиб, ҳакамга эътироз билдирган, бош ҳакам эса уни майдондан четлатганди. Бироқ Венгер майдонни тарк этишни истамаган ва уни бунга чорлаган захира ҳакамини бир неча марта туртиб юборганди.
Tribuna.uz ёзишича, Арсен жамоасининг Англия кубогидаги «Саутҳемптон»га, шунингдек, АПЛ доирасидаги «Уотфорд», «Челси» ва «Ҳалл»га қарши учрашувларини ўтказиб юборишига тўғри келади.
Бундан ташқари, Венгер 25 минг фунт стерлинг (100 мингнинг 4дан 1 қисми) миқдорида жаримага тортилган.
Мавзуга оид
11:38 / 31.12.2025
«Арсенал» таъқибчисига 4 та гол урди, «МЮ» аутсайдерни енголмади
11:59 / 28.12.2025
АПЛда пойга қизимоқда. Кун ўйинлари
11:04 / 21.12.2025
Мбаппе Роналдунинг рекордини такрорлади, Ҳоланд янгилади. Кун ўйинлари
14:34 / 14.12.2025