Чоршанба оқшомида Чемпионлар лигаси 2025/26 йиллар мавсуми 1/8 финали доирасида яна тўрт учрашув ўтказилди: «Арсенал», «Реал», «ПСЖ» ва «Спортинг» ортидан «Барселона», «Атлетико», «Бавария» ва «Ливерпул» жамоалари ҳам кейинги босқичга йўлланма олишди.
Чемпионлар лигаси 1/8 финал натижалари
«Реал» – «Манчестер Сити» – 5:1 (биринчи ўйин – 3:0, жавоб ўйини – 2:1).
«ПСЖ» – «Челси» – 8:2 (5:2, 3:0).
«Спортинг» – «Будё-Глимт» – 5:3 (0:3, 5:0).
«Арсенал» – «Байер» – 3:1 (1:1, 2:0).
«Атлетико» – «Тоттенҳэм» – 7:5 (5:2, 2:3).
«Барселона» – «Нюкасл» – 8:3 (1:1, 7:2).
«Ливерпул» – «Галатасарой» – 4:1 (0:1, 4:0).
«Бавария» – «Аталанта» – 10:2 (6:1, 4:1).
Плей-оффнинг тўлиқ сеткаси олдиндан маълум эди, бундан кейин бошқа қуръа ташланмайди. Чоракфиналга чиққан жамоалар ўзларининг навбатдаги рақибларини аллақачон билишади.
1/4 финал жуфтликлари
«Реал» – «Бавария»
«ПСЖ» – «Ливерпул»
«Спортинг» – «Арсенал»
«Барселона» – «Атлетико»
Биринчи бўлиб кўрсатилган жамоалар биринчи ўйинни ўз уйида ўтказади.
1/4 финал ўйинлари тақвими

Кейинги босқич деярли уч ҳафтадан кейин, март ойидаги ФИФА кунлари ортидан бошланади. Чоракфиналдаги уй ва сафар учрашувлари ораси бир ҳафтани ташкил этади.
Март ойи охирида Европа ёзги вақтга ўтади, шунинг учун Чемпионлар лигаси яна Тошкент вақти билан соат 23:59 дан бошланади.
7–8 апрел. Биринчи ўйинлар
«Реал» – «Бавария»
«ПСЖ» – «Ливерпул»
«Спортинг» – «Арсенал»
«Барселона» – «Атлетико»










