Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Hyperloop Францияда синов маркази очади
Франциянинг Тулуза шаҳри яқинида Hyperloop Transportation Technologies (HTT) компаниясининг илмий-тадқиқот маркази очилади. Бу ҳақда HTT вакилларига иқтибос келтирган ҳолда Le Figaro портали маълум қилди.
Янги марказ собиқ Франказаль авиабазаси биноларидан бирида жойлаштирилади. Ҳозир шаҳар маъмурияти ва компания раҳбарлари деталларни муҳокама қилишмоқда ва шартномалар имзолашга тайёрланишмоқда. Дастлабки келишувларга кўра, АҚШ компанияси авиабаза ҳудудида 3 минг квадрат метрлик тадқиқот маркази очади ва ўша ерда бир километрлик Hyperloop синов трассасини қуради.
Аввалроқ HTT режаларида Чехиянинг Брно шаҳри ва Словакия пойтахти Братиславани боғловчи юқори тезликда линия қуриш борлиги нияти маълум қилинганди.
НТТ раҳбариятининг фикрича, янги транспорт тизими темир йўлларга юкламани камайтиришга имкон беради ҳамда йўловчилар ва юкларни бир шаҳардан иккинчи шаҳарга етказиш вақтини қисқартиради.
Мавзуга оид
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
20:14 / 31.05.2026
Францияда оздирувчи дори сотиб олганларнинг харажатлари қоплаб берилади
08:59 / 28.05.2026