Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонадаги иссиқлик тармоқлари Франция кўмагида янгиланади
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳа қиймати 39,9 млн долларни ташкил этади.
«Иссиқликтаъминоти» компанияси ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида Фарғона шаҳридаги Қиргули массивининг иссиқлик тизимини модернизация қилиш лойиҳаси бўйича меморандум имзоланди.
Лойиҳа 2027−2029 йилларда 76 километрлик иссиқлик тармоқларини янгилаш ва 380 та индивидуал иссиқлик пунктларини ўрнатишни ўз ичига олади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳа қиймати 39,9 млн долларни ташкил этади. У амалга оширилгач, 317 та кўп қаватли уй (16 617 та хонадон) ва 41 та ижтимоий объект марказлаштирилган иссиқлик таъминоти билан таъминланади.
