Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция мудофаа бюджетини тезлаштирилган суръатда оширади
2027 йилда Париж мудофаа учун 64 миллиард евро сарфлайди. Бу Франция қуролли кучларининг 2017 йилдаги бюджетидан икки баравар кўп, деди мамлакат президенти Эммануэл Макрон.
Россия таҳдиди остида Франция ўз армиясини қайта қуроллантириш суръатларини тезлаштиришга қарор қилди ва шу мақсадда мудофаа учун муддатидан олдин қўшимча миллиардлаб евро ажратмоқда. Бу ҳақда 13 июл, якшанба куни мамлакат президенти Эммануэл Макрон маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 2026 йилда Парижда мудофаа учун қўшимча харажатлар ҳажми 3,5 миллиард еврони, 2027 йилда эса 3 миллиард еврони ташкил қилади.
«Шундай қилиб, 2027 йилда биз мудофаа учун 64 миллиард евро сарфлаймиз. Бу 2017 йилда қуролли кучларга мудофаа учун ажратилган бюджетдан икки баравар кўп», деди Макрон 14 июлда нишонланадиган Франция миллий байрами — Бастилияни эгаллаш куни арафасида қуролли кучларга қилган анъанавий мурожаати чоғида.
«1945 йилда Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан бери эркинликка ҳеч қачон бунчалик таҳдид бўлмаган», — дея таъкидлади Эммануэл Макрон Россиянинг Украинага қарши уруши ҳақида гапирар экан. «Қитъамиздаги тинчлик ҳеч қачон бизнинг ҳозирги қарорларимизга бу қадар боғлиқ бўлмаган». Франция президентининг сўзларига кўра, таҳдидларга қарши тура олиш учун Франция ўқ-дорилар, дронлар, ҳаво мудофааси, шунингдек, электрон уруш ва космик қурол тизимларига кўпроқ сармоя киритиши керак.
Макрон Европа давлатлари мудофаа масаласини ўз қўлига олиши ва қурол-яроғга биргаликда сармоя киритиши кераклиги ҳақидаги фикрни такрорлади.
Мавзуга оид
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:50 / 08.06.2026