Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадагаскарда тўй кортежи автоҳалокатга учраши оқибатида 45 киши ҳалок бўлди
28 январда Мадагаскарнинг Анжозоробе шаҳри яқинида юк машинасининг кўприкдан дарёга қулаши оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 45 киши, жумладан, 9 бола, 27 аёл ва 9 эркак ҳалок бўлдилар, яна 24 киши жароҳат олган. Улардан кўпчилиги чўкиб кетган. Ҳалок бўлганлар тўй кортёжи иштирокчилари бўлганлар. Келин-куёвнинг 70 га яқин қариндошини олиб кетаётган юк машинаси кўприкдан Мананара дарёсига тушиб кетган", деб айтган телефон орқали шаҳар мэри Лова Андриаманантсоа.
"Келин-куёв ҳам воқеа вақтида машинада бўлишган. Айни вақтда йўл-транспорт ҳодисаси сабаби номаълумлигича қолмоқда, чунки ҳайдовчи ҳам ҳалок бўлган", деб қўшимча қилди мэр.
Мавзуга оид
19:07 / 23.05.2026
Ўсмир светофорда ҳам тўхтамаган: Қўқондаги мудҳиш автоҳалокат тафсилотлари
15:10 / 30.04.2026
Самарқанд шаҳридаги автоаварияда ППХ ходими ҳалок бўлди
12:59 / 18.10.2025
Мадагаскарда полковник давлат тўнтаришидан сўнг президент бўлди
21:39 / 14.10.2025