Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грин-карта эгалари Трампнинг қатъийлаштирилган миграция сиёсати таъсири остида қолди
АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги вакили Жиллиан Кристенсеннинг маълум қилишича, махсус ҳужжатларсиз Америка ҳудудига кириши тақиқланган, грин-картага эга 7та мусулмон мамлакатлар (Сурия, Ироқ, Ливия, Яман, Эрон, Судан, Сомали) фуқаролари Дональд Трампнинг миграция сиёсатини қатъийлаштиришга доир фармони таъсирига тушган. Reuters шу ҳақида хабар берди.
"Бу фармон грин-карта эгаларига мамлакатга киришни тақиқлайди", - деди Кристенсен.
Аввалроқ Qatar Airways авиакомпанияси Трампнинг фармони таъсири остига тушган 7 та мусулмон давлатидан АҚШга йўл олаётган йўловчилар ўз ёнларида грин-карта ёки дипломатик визага эга бўлишлари кераклиги ҳақида баёнот тарқатганди.
Шунингдек, АҚШ президенти фаолиятидаги ахлоқ бўйича америкалик мутахассислар Трамп ўз бизнес-лойиҳаларига эга бўлмаган 7 та мусулмон давлатга миграция санкцияларини киритганига эътибор қаратишган.
Мавзуга оид
10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди
07:30 / 11.08.2020
Трамп Оқ уй олдидаги отишма сабабли матбуот анжумандан олиб чиқиб кетилди
22:47 / 10.08.2020
Трамп Портлендга миллий гвардия кучларини киритишга чақирди
03:48 / 10.08.2020