Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: НАТО собиқ бош котиби ўғли Трамп маъмуриятига ишга ўтиши мумкин
НАТО собиқ бош котиби даниялик Андерс Фог Расмуссеннинг ўғли АҚШ янги президенти Дональд Трамп маъмуриятида катта лавозимга ишга ўтиши мумкин. Бу ҳақда Даниянинг Politiken газетаси Вашингтондаги ўз манбаларига асосан хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, Хенрик Фог Расмуссенга иш бўйича таклиф қилинган бўлиб, у жавоб беришга тайёргарлик кўрмоқда. Гап айнан қайси лавозим тўғрисида бораётгани номаълум, бироқ Politiken таҳлилчилари фикрича, кичик Расмуссен маслаҳатчи ёки элчи этиб тайинланиши мумкин.
Шимолий Атлантика альянси собиқ бош котибининг 38 ёшли ўғли Данияда туғилган бўлиб, 2000-йилда АҚШга кўчиб ўтган, 2010 йилда эса Америка фуқаролигини олган. У Иллинойс штатида яшайди ҳамда Республикачилар партиясини қўллаб-қувватлайди. Эркак Cimbria Capital консалтинг фирмасига раҳбарлик қилади. Аввалроқ эса Вашингтонда худди шу соҳада - жамоатчилик билан халқаро алоқалар бўйича меҳнат қилган.
Кичик Расмуссен республикачи бўлишига қарамай, АҚШдаги сайловолди кампанияси вақтида Politiken’га берган интервьюсида Трампга овоз бермаслиги ҳақида маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, миллиардер сиёсатчининг хатти-ҳаракатлари жуда ҳам тушунарсиз ва бу унинг халқаро савдо ҳамда муҳожирлик сиёсати бўйича масалалар бўйича позициясига тўғри келмайди.
Мавзуга оид
10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди
07:30 / 11.08.2020
Трамп Оқ уй олдидаги отишма сабабли матбуот анжумандан олиб чиқиб кетилди
22:47 / 10.08.2020
Трамп Портлендга миллий гвардия кучларини киритишга чақирди
03:48 / 10.08.2020