Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Россиялик баҳодир товани иккига буклаб ташлади
Интернетда Гиннесс рекордлар китоби рекордчиси Александр Муромский томошабинлар ҳайқириқлари остида товани иккига буклаб ташлагани тасвирланган видео пайдо бўлди.
Ҳодиса Россиянинг Орёл шаҳридаги талабалар баскетбол ассоциацияси юлдузлари учрашувида юз берди. Тайм-аутлардан бирида Муромский ўйин майдонига чиқиб, бир неча сония давомида унга ташкилотчилардан томонидан берилган товани найсимон шаклга келтириб қўйди.
Ассоциация расмий сайтининг ёзишича, зарар кўрган това Москвага - талабалар баскетбол ассоциациясига раислик қилувчи Россия адлия вазири Александр Коноваловга жўнатилади.
Александр Муромский Орёл вилояти маъмуриятида ишлайди ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига раҳбарлик қилади.
У Гиннесс рекордлар китоби қўмитаси томонидан расман қайд этилган 9та жаҳон рекорди соҳиби ҳисобланади.