Спорт | 10:46 / 01.02.2017
6774
2 дақиқада ўқилади

Обамейянг келгусидаги режалари ҳақида очиқчасига гапирди

Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянг кейинги вақтларда жамоасини ўзгартириш ҳақида кўп ўйлаётганини тан олди. Габонлик футболчи ўзини тўла намоён этиш учун кучлироқ жамоага ўтиш керак деб ҳисобламоқда.

«Мен мавсум охирида «Боруссия»ни тарк этиш ҳақида жиддий ўйлаяпман. «Боруссия» — катта клуб, жамоанинг мухлисларига гап йўқ. Аммо мен янада такомиллашишни истасам, бу ерда қолишим керакми? Мен буни аниқлаб олиш учун яна ўйлаб кўришим керак. Мен ёзда «Боруссия»ни тарк этиш тўғри бўлади деб ўйлаяпмпан. Ҳозир 27 ёшдаман ва муҳим қадамни қўйишим керак» — дея футболчининг сўзларини келтирган RMC. 

У ўзига «Реал» томонидан қизиқиш мавжудлиги ҳақидаги саволга жавоб берган.

«Вариантларни кўриб чиқиш керак. Футболчи бошқа жамоага захира ўриндиғида ўтириш учун йўл олмаслиги керак. «Реал» ҳақида жуда кўп гапиришмоқда. Дунёда «Реал»дан бошқа жамоалар ҳам бор. Аммо тан олишим керакки, бу жамоа сафида ўйнашни болалигимдан буён орзу қилганман», деган футболчи.

Мавзуга оид